22K315Telegramda ochish
"1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади" Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини эълон қилган. Шунингдек, маълум қилинишича, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилади (шу кунларда бозорда буғдойнинг тоннаси сифатига қараб 3,5-4,2 млн.сўмни ташкил этади). Ғалла нархларининг эркинлаштирилиши бундан 2 йил аввал эълон қилинган, лекин амалда нархларни белгилаш ва харид тизимида нобозор методлардан фойдаланиш давом этиб келаётганди. Шу кунгача ишлаб келган тизим кўп ғалла етиштирувчиларни жазолаш, ғалла ҳосилини оширишга бўлган барча бозор стимулларини ўлдиришга, ғалла хариди ва тақсимотида большевикча развёрстка мақсадларига хизмат қилиб келган. Умид шуки, бу йил ҳокимлардан тортиб, сектор раҳбарларигача бўлган зўравон маъмурлар оёғини фермернинг даласига босмайди. P.S. июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади. Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin