16K114Telegramda ochish
Буғдой, соя ва маккажўҳори қимматламоқда Глобал бозорлардаги майдончаларда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун хом-ашё ҳисобланган буғдой, соя ва маккажўҳори нархлари шиддат билан ошмоқда. 1 тонна буғдой охирги ҳафта давомидаги савдоларда 7%га қимматлаб 300 доллардан ошган. Бу охирги 8 йилдаги энг максимум нархлардир. Буғдой нархларининг ошиши Шимолий ярим шардаги асосий ишлаб чиқарувчи давлатлар АҚШ, Канада ва Франциядаги ноқулай об-ҳаво, хусусан юз берган қурғоқчилик оқибатлари ўлароқ буғдой экиш майдонлари камаяётгани билан боғлиқ хавотирларга тақалмоқда. Соя нархлари ошиши буғдойдан қолишмаяпти. Кечаги савдоларда бир бушель соя 15,6 долларга етган, бу 2013 йилдан буён кузатилган энг юқори нархлардир. Озиқ-овқат хом-ашёси нархларининг шиддат билан ошишига Хитойнинг таъсири алоҳида бўлмоқда. Хитой озиқ-овқат хом-ашёси импортини тушунарсиз тарзда ҳаддан зиёд ошириб бормоқда. Айни шу сабаб, масалан глобал реализация учун харидор топиш мураккаб бўлган маккажўҳори каби иккинчи эшелондаги хом-ашё нархлари ҳам ошмоқда. Маккажўҳори котировкалари йил бошидан буён деярли 40%га ошган

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin