11K18Telegramda ochish
“UzAuto Motors” АЖ облигациялари жойлаштирувини якунламоқда 5 йил муддатга, 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги облигацияларнинг дастлабки фоиз ставкаси 5,375% деб эълон қилинган эди. Маълум бўлишича, талабнинг ҳаддан зиёд (4 баробардан ортиқ) бўлиши ортидан даромадлилик 4,85%гача тушган. Жойлаштирув учун танланган қулай вақт, бозорда ортиқча ликвидлик мавжудлиги, инвесторларнинг рискка хоҳишлари ортиб бораётганлиги, албатта, ўз ролини ўйнаган. Солиштириш учун, Ипотекабанк ўтган йили ноябрда худди шу ҳажм ва муддатдаги облигацияларни 5,5%дан жойлаштирганди. Албатта, у вақтда бозорда риск даражаси ортиқ даражада эди ва истиқболга умидлар ҳозиргидек юқори бўлмаган. Умид шуки, облигациялар жойлаштирувидан тушган маблағлар ўзини ўзи қоплайдиган ва ортиқча қарз юкламаси яратмайдиган самарали лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади, юқори даражадаги дисциплина ва жавобгарликка алоҳида эътибор қаратилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin