Пул кредит сиёсати шарҳидан қатор ишораларни илғаш мумкин
Пул кредмт сиёсати нафақат пул-кредит шароитларининг бевосита омилларини, билвосита, ҳаттоки бир қарашда кўринмас жиҳатларига эътибор қаратишга ҳам таянади. Айрим ишораларни эса ўзингиз ўзингиз учун топиб олсангиз бўлади.
Март ойида уй-жой олди сотди битимлари (23 637) февралга нисбатан ҳам (29 360), ўтган йилнинг мартига нисбатан (25 058) ҳам сезиларли даражада камайган. Ҳали нархларга таъсири сезилмади, лекин бозордаги фаоллик секинлик билан сўнаяпти.
2023 йил 1-чоракда 4,4 трлн.сўмлик давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилган. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 3 баробардан зиёд. Эълон қилинмаётган Бюджет дефицити кўлами қанчалик ўсганига ҳам ишора бу.
Январь ойидаги аномал совуқ таъсирида айрим турдаги мева (узум, анор, анжир ва бошқа мевали дарахтлар) ва сабзавотларнинг зарарланиши ҳамда иссиқхоналарда энергия ресурсларининг тақчиллиги натижасида II чоракда сабзавотлар нархида мавсумий пасайиш кечикиши ҳамда таклиф омилларининг камайиши кутилганидек бўлмаслиги бўйича хавотирлар мавжуд. Аҳолига ажратилаётган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ҳажмининг фаол ўсиб бориши, ўз навбатида, автотранспорт воситалари, қурилиш материаллари, маиший техника ва мебелларга бўлган талабни ошириб боради. Яъни ёзда мавсумий дефляция кузатилмаслиги мумкин.
Жорий йилнинг I чорагида Россия рубли курсининг қадрсизланиши ва келгуси даврларда барқарорлашиши фонида пул ўтказмалари II чоракдан бошлаб ўзининг узоқ муддатли траекторияси доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда. 2022 йилда юзага келган шоклар ва юқори база эффекти туфайли 2023 йилнинг қолган даврида пул ўтказмалари ҳажмида ўтган йилга нисбатан камайиш кутилмоқда. Бу тенденциянинг истеъмол талабига ва курс шаклланишига таъсири ҳам , табиийки, ижобий бўлмайди.