11K35Telegramda ochish
Масалан, "Тошкент-Ўш" ёки "Андижон-Чимкент" йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилмагунча бу гапларга ишонмайман Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, Самарқанд халқаро аэропорти очилса, нархлар тушади. "Бу бозор, биз ҳаммага имконият бермоқчимиз. Очиқ осмон бу — ҳамма авиакомпаниялар аэропортга келиб қўниши мумкин дегани" - деган у. Масалан, мен бу гапларга ишонмайман, токи бу воқелик юз бермагунигача. Чунки биз қаерда яшаётганимизни унутганимиз йўқ, қай даврда, кимлар билан, қарорлар ва манфаатлар қандай юз беришини ҳали кўриб, билиб турибмиз. Ўзбекистоннинг 10та аэропортида "очиқ осмон" режими эълон қилинганига 9 ойдан ошди. Амалда қайси аэропортда бу юз берди? Тошкент-Ўш авиақатнови очилиши ҳақида айтилганига 3 йил бўлди? Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз ва кун тартибидан олганимиз йўқ, аммо ҳозирча аниқ муддатлар ҳақида гапиришга эрта дейишганига 2 йил бўлди. Нега масалан, Россиягами, Туркиягами, Хитойгами учиб кетиш учун 2 баробар иқтисод қилиш имконини берадиган "Тошкент-Ўш" ёки "Андижон-Чимкент" авиарейсларининг йўлга қўйилиши муҳим? Чунки шундагина Абдуҳакимов айтаётган бозор бўлади. Истеъмолчида танлов пайдо бўлади. Авиакомпаниялар истеъмолчи томон чекловларсиз ҳаракат қилишни, исталган қулай бозорга киришни бошлашади. Шундагина ўзбекистонликлар истаса Ўшдан, истаса Чимкентдан, истаса Самарқанддан учишади. Унгача ҳамма гаплар лўлича куф-суф муолажага келбат беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin