Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
18-модда.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
Шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтган тест синовларида омади келмаган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларидан топширган абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади.
Бунинг учун абитуриент энг камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) ва тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор.
P.S. Мен Қорақалпоғистоннинг учта туманидан бўлган ёш дўстларимизнинг олий таълимга интилиш ва ҳуқуқларини ҳурмат қиламан. Лекин бу ҳуқуқ уларнинг бошқа тенгдошларининг айни шундай ҳуқуқини бузилиши эвазига юз бермаслиги керак.
Буни Конституцияни ўқимаганлар тушунмаса, нима қилмоқ керак, бизда айб нима дейиши мумкин имтиёз олаётган ёшлар. Тўппа-тўғри. Маҳаллий раҳбарларининг амалдаги қонунчиликни бузиб имтиёз сўраш амалиётини тўхтатиш лозим. Бу зарарли амалиёт. Таълим сифати, мамлакат келажаги ва ҳуқуқ устуворлиги учун, ўша гўёки имтиёз орқали қўлланаётган туманлар ёшлари манфаати учун ҳам бундай қилмаслик керак.