13K97Telegramda ochish
Ажойиб рақамлар Маълумот ахтара туриб, иккита қизиқ статистикага дуч келдим, 80-84 ёшлилар, 85 ёшдан катталар сони 2016 йилдан буён фақат ўсиб келган. 2020 йилда эса кескин камайган. 80-84 ёшлилар 172 456 нафардан 148 712 нафаргача, 85 ёшлилар сони эса 2 баробарга, 139 280 нафардан 72 546 нафаргача қисқарган. Қизиқ, ўртача умр кўриш ёши қанчага қисқарди экан? Яна бир ажойиб рақам: 2016 йил бошига аҳоли сони 31 575 332 нафар бўлган. 2016 йил 4 декабрдаги сайловда 20 461 805 нафар сайловчи рўйхатга олинган. 2021 йил бошига аҳоли сони 34 558 891 нафар бўлган. 2021 йил 24 октябрдаги сайлов учун 20 158 907 нафар сайловчи рўйхатга киритилган. Бошқача айтганда, 5 йил давомида аҳоли сони қарийб 3 млнга - 2 983 559 нафарга ошган бўлсада сайловчилар сони 302 898 нафарга қисқарган. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin