20K16Telegramda ochish
Шикоятлар - бу газлашмаган ҳудудлар картаси Раҳобат қўмитаси 2025 йилда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича 22 мингга яқин келиб тушган мурожаатни қайд этган. Шикоятларнинг энг кўп қисми Самарқанд, Қашқадарё ва водий вилоятларига тўғри келган. Айни шу вилоятларимизда газлашмаган аҳоли хўжаликлари улуши жуда юқори (аксари ўтган эпохада газдан узиб ташланган). Аҳолига суюлтирилган газ баллонлари 30-45 кунда бир етказиб берилиши лозимлиги айтилади (норматив меъёрий ҳужжатда аниқ муддат белгиланмаган). Ҳар бир маиший газ баллонида суюлтирилган газ миқдори 20 кг дан кам бўлмаслиги керак. Газлашмаган хонадонлар учун электр энергиясига чегирма бериш масаласи бир неча йилдан бери ечилмай келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin