19K22Telegramda ochish
ЕИ Қирғизистонга санкциялар қўллайдими? Европа иттифоқи тайёрланаётган 20-пакетда Қирғизистонга нисбатан санкциялар механизмини қўшиши мумкин (янги пакет 2026 йил 24 февралда, Россиянинг Украинага босқинининг 4 йиллиги арафасида эълон қилиниши кутилмоқда). Bloomberg манбаларига кўра, санкциялар қатор технологик ускуналарни Қирғизистон воситасида Европадан экспорт қилиниб Россияга етказишни олдини олишни кўзда тутиши керак. Гап станок ва радиоускуналар экспортини тақиқлаш ҳақида кетмоқда. Brookings Institution иқтисодчиси Робин Бруксга кўра, уруш бошлангач, Эстониядан Қирғизистонга экспорт 100 карра, Финландиядан 31 карра, Польшадан 22 карра ошган. Европадан Қирғизистонга экспорт бўлаётган ускуналар пировардида Россияда қолаётгани бўйича гумонлар, трансчегаравий савдони яшириш мақсадларига хизмат қилаётган ва айланмаси 100 млрд.долларга етган Grinex криптобиржаси бўйича шубҳалар (рублга боғланган стейблкоин орқали савдо қилинади) биринчи марта янграётгани йўқ. Уруш оқибатларидан фойда топиш ва бенефициарлик узоққа бормаслиги мумкинлиги ҳақида ўтган йили ёзган эдик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin