Уруш бошлангандан буён илк марта Хитой ва Ҳиндистон компанияларига қарши Евроиттифоқ санкциялари киритилиши мумкин
Лекин айни шу ҳолат санкциялар қабул қилинишини бироз кечиктирмоқда ҳам. Чунки Путин Россиясининг адвокати ўлароқ кўриладиган Венгрия Россия ҳарбий саноатига ёрдам бераётган Хитой ва Ҳиндистон компанияларининг санкциявий рўйхатга киритилишига қаршилик кўрсатмоқда.
Венгрия ўз ҳаракатлари билан Россиянинг Евроиттифоқдаги доимий адвокати ролини ўйнаётган бўлсада, биринчи навбатда ўзи учун иқтисодий манфаатлар ундириб олиш асосий мақсад ҳисобланади ва кўпинча ҳаммаси компромисс билан якун топади.
13- пакет санкциялари Россиянинг Украинага босқини 2 йиллиги арафасида эълон қилиниши кутилмоқда. Унда Россия армиясига ёрдам бераётган Хитой, Ҳиндистон, Гонконг, Сербия, Қозоғистон, Таиланд, Шри-Ланка ва Туркиянинг ўнлаб компаниялари жазоланиши кутилмоқда. 13- пакет, шунингдек, Россия элчиларининг мамлакатлар аро ҳаракатланишини чеклашга қаратилган тақиқларни ҳам ўзи ичига олиши мумкин.