21K70Telegramda ochish
Қорамоллар сони деярли 15% кам чиққан Рўйхатга олиш рақамларни аниқлаштириш учун, хатоларни тузатиш ҳам кераклигига яққол мисол шу. Рўйхатга олиш пайтида чорвачилик кўрсаткичларида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Хусусан, йирик шохли қорамоллар сони жорий ҳисоб-китобларга нисбатан 14,9 фоизга, қўй ва эчкилар сони 6,2 фоизга, отлар сони 11,2 фоизга камлиги аниқланган. Аввало статқўм бу маълумотларни, ҳеч иккиланмай, эълон қилгани учун раҳмат айтиш керак. Чорва моллар статистикасидаги аномалликлар ҳақида ўтган йилларда неча марта гапирилган. Тасаввур қилаяпсизми қанақа катта фарқ. Мисол учун, 2026 йил бошига расмий статистика бўйича 14 522,8 минг бош қорамол бор деб ҳисобга киритилган, амалда 12 358,9 бош чиққан. Яъни, ўзи йўқ қарийб 2,2 млн.бош қорамол статистикага қўшиб келинган. Бу қандай амалга оширилган? Ҳудудларда ҳокимлар босими билан ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишини таъминлаш учун айнан қишлоқ хўжалиги статистикаси энг кўп манипуляцияга дучор бўлади. Масалан, фалон бош чорва аҳолида бор деб ёзилади (ўн йиллар давомида шундай қилиб келинган), гарчи охирги йилларда қишлоқ турмушида кескин ўзгаришлар юз бериб, аҳоли томонидан мол ва қўй боқиш кескин қисқарган бўлсада. Эсингизда бўлса, ғалла статистикаси бўйича ҳам шундай маневрлар ҳақида ёзгандик (ҳозир ким томорқада буғдой экади?). Бундай асосли бўлмаган рақамларга таянилгани учун гўшт бозори, сут бозори ва озуқа бозори ҳақида бозор иштирокчилари ва қарор қабул қилувчиларга сифатсиз маълумотлар етказилган. Сифатсиз маълумотлардан, сиз биласизки, сифатли қарорларга келинмайди. Умуман олганда, рўйхатга олишда йиғилган жуда улкан дата бизга жуда қиммат ва фойдали хулосалар беради. Хатоларимизни тузатамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin