18K20Telegramda ochish
Ишонч — энг аввало, имкониятдир   Ёш инсонга ишониш — унинг бугунини эмас, эртанги салоҳиятини кўра билиш демакдир. У ҳали қийналиши, адашиши, бир неча бор уриниши мумкин. Аммо ёнида унга ишонганлар борлигини ҳис қилса, у ўз кучини топади.   Мазкур видеороликда ишончнинг ана шу ҳаётий моҳияти очиб берилган. Ундаги образлар орқали бир ҳақиқат англашилади: ёшларга ишониш — уларга тайёр йўл бериш эмас, балки ўз йўлини топиши учун шароит яратишдир.   Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга бўлган ишончи ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлаш жараёнида ёшлар ҳал қилувчи куч сифатида майдонга чиқмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin