20K50Telegramda ochish

Mirkonomika kanalidan

Тошкентда эркаклар камайиб кетдими? Қисқа жавоб йўқ, ҳеч қайси ҳудудда эркаклар камайиб кетгани ва кетаётгани йўқ. Умумий рақамлар баъзида шундай нотўғри хулосаларга олиб келади. Тўғри Тошкент шаҳрида эркаклар ва аёллар нисбати бошқа ҳудудларга нисбатан анча паст.  Доимий аҳолида ҳар 100 та аёлга 96,6 та эркак тўғри келади. Бир қарашда аёллар кўпроқ эканлигини кўрсатади лекин бундай фарқнинг вужудга келиши асосан катта ёшдаги аҳоли гуруҳида эркакларнинг сезиларли камлиги билан изоҳланади. Масалан, шаҳарда 65 ёшдан ошган аҳоли таркибида ҳар 100 та аёлга 62 та эркак тўғри келади. Лекин 0-2 ёшдаги аҳоли таркибида ҳар 100 та қизга, 106,1 та бола тўғри келади. Шунингдек, 50 ёшдан ошган аҳолида аёлларнинг сони эркаклардан 86,2 мингтага кўпроқ, лекин 50 ёшдан кичик аҳолида эркаклар аёлларга нисбатан 29,1 мингтага кўпроқ. Яъни юқоридаги айтганимдек, пойтахтда аёллар улушининг юқорилиги тўлиқ катта ёшли аҳолида аёллар сонининг кўпроқлиги билан изоҳланади. Шунингдек, йиллар кесимидаги ҳам эркакларнинг камайиб бораётганлиги кузатилмаяпти. Масалан 2017 йилда 30 ёшгача бўлган аҳолида ҳар 100 та аёлга 103,5 та эркак тўғри келган бўлса, 2025 йил бошига келиб бу кўрсаткич 104,7 га етган. Яъни эркаклар улуши ортиб бормоқда. Ёши катта аҳолида эркаклар сонининг сезиларли камлиги асосан умр давомийлиги билан изоҳланади (шунингдек иккинчи жаҳон уруши давридаги дисбаланс, миграция каби омиллар ҳам бу тенденцияни изоҳлаши мумкин). Пойтахтда аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 79,8 йилни ташкил этса, эркакларда бу кўрсаткич 73,4 йилни ташкил этади. Яъни шаҳарда ўртача ҳисобда аёллар эркакларга нисбатан 6,4 йилга кўпроқ яшайди.  Бу эса табиийки Ёши катта аҳолида эркаклар улуши кам бўлишига олиб келади. Умуман олганда, шаҳарда эркаклар камайиб кетаётгани йўқ ва бу тенденция яқин келажакда ҳам кутилмаяпти.  Ҳозирги авлодда эса  эркакларнинг камлиги эмас балки кўпроқлиги муаммо туғдириши мумкин. Хусусан пойтахтда 20 ёшгача бўлган аҳолида эркаклар ва аёллар нисбати ўзининг табиий даражасидан (105) юқори. Яна бир қўшимча, Тошкент шаҳрининг умумий аҳолисида эркаклар улуши кўплигининг турмуш қуришга ҳеч қандай таъсири йўқ. Чунки турмуш қуриш ёшидаги аҳолида эркаклар кўпроқ.  @Mirkonomika

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin