34K82Telegramda ochish
Тошкент шаҳрининг мавжуд аҳолиси қанча: 3 млн, 5 млн ё 10 млн? Расмий статистикага кўра, пойтахт Тошкентнинг доимий аҳолиси 3,2 млн.га етай деб қолди. Лекин бу Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси (рўйхатдан ўтганлар, рўйхатда туриб, вақтинча бошқа жойда бўлганлар ҳам). Амалда пойтахтимизда истиқомат қилаётганлар, яъни мавжуд аҳоли қанча, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Мавжуд аҳоли сонини аниқлаш учун доимий аҳоли сонига пойтахтда рўйхатдан ўтмаган, лекин вақтинча пойтахтда бўлиб турганлар сонини қўшиш ва пойтахтда рўйхатдан ўтган бўлсада, вақтинча пойтахтда бўлмай турганларни айириш керак бўлади. Нима учун мавжуд аҳоли сони муҳим? Тошкентда боғчалар, мактаблар, поликлиникалар етишмаётганини кўраётгандирсиз (бу ҳақда кеча Давлат раҳбари ҳам айтди). Пойтахтга кирувчи йўллар, шаҳар кўчалари, жамоат транспорти тирбанд. Бу муаммоларни тўлақонли ечими ва режалаштириш учун ҳам мавжуд аҳоли тўғрисида сифатли ахборотлар керак. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида, хусусан шу мураккаб саволга ҳам жавоб олинади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin