Уй-жой қимматлиги ортидан туғилиш камайиши боғлиқлиги Тошкент шаҳрида ҳам ишлайди, фақат оний корректировкалар билан
Уй-жой нархларининг ошиши туғилиш пасайишининг омили ўлароқ Тошкент шаҳрида ҳам ишлайди.
Фақат Тошкентда туғилиш 2017-2023 йилларда сезиларли трансформацияга учраганини инобатга олиш керак. Бу прописка чекловининг, шунингдек, туғиш учун пойтахт прописка талабининг олиб ташланиши ва пойтахтга илк йиллардаги имконли ипотека туфайли юқори туғилиш характерига эга ёшларнинг кўчиб кела бошлагани билан боғлиқ. Шунингдек, расмий ҳисоботларда очиқ акс эттиришга ийманиладиган омил ҳам бор, бу 2018-2023 йиллардаги фуқаровий-шаръий никоҳларнинг туғилишга бўлган юқори таъсири масаласи (Тошкент шаҳри ва туғилиш юқори ҳудудларда алоҳида тадқиқот қилса бўлади).
Мана шу омиллар Тошкентни бир неча йил аномал маконга айлантирди, деб ўйлайман (ҳатто 2022-2023 йилларда туғилиши даражаси ўртача республика даражасидан юқори бўлган). 2024 йилдан кейин ва энди буёғига вазият тадқиқотда келтирилган боғлиқликларга яқинлашиб бораверади. Нафақат қурилиш омили ва қимматлашаётган уй-жой, никоҳ институтидаги шаклий эврилишлар, имконли давлат ипотекасининг чекланган миқдори 5 йилдан буён ўзгаришсиз қолаётгани ҳам туғилишга манфий таъсир ўтказаверади.
Туғилиш барқарорлигини камайтирмай, ушлаб қолишда уй-жой қурилишини кенгайтириш муҳим масала, фақат рағбатни Ўзбекистондаги бошқа йирик марказларни яратишга ҳам қаратиш керак бўлади.
- https://botir.substack.com/p/yangi-qiziq-tadqiqotlar-noyabr-2025substack.com
- https://t.me/Mirkonomika/2505@Mirkonomika
- https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/3767@iqtisodchi_kundaligi
- https://t.me/the_bakiroo/11245@the_bakiroo