30K167Telegramda ochish
Ҳар ~500 кунда бир миллионга кўпаймоқдамиз Энг улуғ, энг азиз байрамимизга ўзбекистонликларнинг ўзи энг катта совғани туҳфа этишмоқда. Прогноз қилганимиздек, байрам арафасида 38 млн.га етдик. Навбатдаги миллионга кўпайишимизга, 38 миллионга етиш учун 493 кун кифоя қилди (2024 йил 22 апрелдан 2025 йил 28 августгача). Аввалги сафар, 37 миллионга етишимиз учун 501 кун кетганди (2022 йил 8 декабрдан 2024 йил 22 апрелгача). Агар суръатни сақлай олсак, 2027 йил январида 39 миллион, 2028 йил май ойида 40 миллионга етамиз. Нуфусимиз, одамларимиз энг катта бойлигимиз. 40 миллионлик халқ, бир кун келиб, албатта катта, очиқ иқтисодиёт ярата олади, эркин ва фаровон ҳаёт қура олади, 40 миллионлик халққа турли босқинчи бало-қазолар яқинлашишдан қўрқади. 40 миллионлик халқ билан жанубиям, шарқиям, ғарбиям ўйлашиб гаплашади. 40 миллионлик марра сари олға!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin