30K45Telegramda ochish

bakiroo kanalidan

Лаънати уруш бўлмаганида 50 миллион бўлардик Муҳримбой 1965 йилдан 2013 йилгача ҳар 24 йилда 10 миллионга кўпайганимиз ҳақида ёзмоқда. Нуфусимиз янаям кўпроқ бўлган бўлардик ва аллақачон 50 миллионлик миллатга айланардик, агарда бизники бўлмаган ўша лаънати уруш бўлмаганида. Уруш арафасида Ўзбекистоннинг аҳолиси 6,8 миллион бўлган. Ушбу кўрсаткичга фақат 13 йил ўтиб, 1953 йилда қайтадан чиқилган. Ундаям шимолдан қочоқларнинг катта кўчиши ҳисобига. Дарвоқе, бугун 37 миллиончи ўзбекистонлик дунёга келади. Бугун дунёга келаётган янги ватандошларимиз эркин, фаровон, ҳуқуқий, демократик давлатда, яъни орзудаги Ўзбекистонда яшашсин, деб ният қилдим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin