Шимолликларнинг кўз қовоғи Қозоғистондаям ўтадими?
Мордорда мигрантларимизга бўлаётган зуғумли тайзиқ ва чекловларга нисбатан бир оғиз муносабат билдирмаган, ҳеч қурса, тожик ва қирғиз қардошларнинг ташқи ишлар маҳкамаси сингари шимолга боришдан тийилиш ҳақида огоҳлантирмаган Ташқи ишлар вазирлигимиздан садо чиқди.
Айтилишича, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россияга киришда ҳам ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим.
Россияда бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ташқи ишлар маҳкамамиз саналган "қоидабузарлик ва жарималар" шимолдаги ҳамкорларнинг мақсадли равишда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига нисбатан қўлланилаётган ноқонуний тайзиқлари орқали пайдо бўлаётган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишни лозим топмаган.