Қозоғистон билан иттифоқ шартномаси ва рўйхатсиз 30 кун
Қозоғистонда Ўзбекистон билан муносабатларга оид иккита муҳим ҳужжат муҳокамага қўйилган.
Биринчиси, бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига оид. Ҳужжат икки давлат ўртасида ҳарбий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий муносабатларни янги даражага кўтаради.
Иккинчи ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг ўзаро ташрифларини тартибга солиш келишуви билан боғлиқ. Агар ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирса, икки давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудига 30 кунгача вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бориши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин бўлади. Ҳозирда ушбу муддат 5 кунни ташкил этади.
Тобора мураккаблашиб бораётган, миллий мустақиллик учун таҳдидлар реаллашаётган бир вазиятда бизга иттифоқчилар ва янги имкониятлар жудаям муҳим.
Ҳудди шу каби шартнома вв келишувлар таҳдидларни юмшатиш ва эҳтимолий хатарларни превентив тийиб туриш, ўзаро ёрдам кўрсатиш учун Туркия, Корея, Ҳиндистон, Япония каби дўст мамлакатлар билан ҳам керак.