Асрий орзу — Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари бошланмоқда
Давлат раҳбарининг илк давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилингани айтилмоқда.
Тарих бизга 30 йил аввал мустамлакачиликдан энди озод бўлганимиздаёқ шундай имконият берганди. Лекин афсуски, бу имкониятдан бир авлод умри давомида фойдалана олмадик.
Ўзбекистонликлар ва ўзбек бизнеси Қозоғистонда, қозоғистонликлар ва қозоқ бизнеси Ўзбекистонда ўзини уйидагидек ҳис этиши керак бўлган маррага етиб боришимиз зарур. Бу ўзбек ва қозоқ халқининг келажак авлод олдидаги бурчи ҳам.
Ўзбекистон ва Қозоғистон интеграциясининг боши бор, охири йўқ. Маданиятда, спортда, бизнесда, иқтисодиётда, ижтимоий ҳаётда, ҳуқуқда, ташқи сиёсатда биз бир-биримизни фақат тўлдирамиз ва янада яхшироқ қиламиз.