Қозоғистон биринчи рақамли ҳамкоримизга айланиши керак
Илк давлат ташрифи Қозоғистонга амалга оширилаётганидан жудаям хурсандман. Бизга кунботишдаги дўстлар ҳам, шимолдаги собиқ чипор оғалар ҳам эл бўлмайди. Эт-тирноқдек ажратиб бўлмас қардошлар билан ўтмишимиз бир бўлган, истиқболимиз ҳам бир бўлади.
Мен жудаям хурсандман, ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиардга етказиш вазифаси қўйилаётганидан. Ўзбек ва Қозоқ ҳамиша савдо қилган ва бир-бирини бойитган. Биринчи рақамли ҳамкоримиз Россия, ё Хитой эмас, айнан Қозоғистон бўлиши керак.
Миллий ғоямиз бир авлод умри давомида Қозоғистонга етиб олишдан иборат бўлиши керак. Қанақадир маънавият, баланд бинолар, иштонлар ё маҳалла қабилабозлиги ўлчов бўла олмайди. Аввал ЯИМ ҳажмида, кейин жон бошига ЯИМ ҳажмида етиб олсак бўлади. Бир авлод, яъни 25 йил давомида. Етиб оламиз. Бугунги Қозоғистонга эмас. 25 йилдан кейинги Қозоғистонга. Биз етиб олсак бовурларимиз биздан кўпроқ хурсанд бўлишади.
Биз бир-биримизни асрашимиз керак. Миллий идентификацияни сақлаб қолиш ва авлодларга етказиш зарур. Буни фақат биргаликда амалга ошириш мумкин. Шарқ ва Шимолдан бўладиган очиқ ва яширин хуружларни биргаликда турибгина бартараф эта оламиз.