Толибон собиқ афғон ҳарбийларини суд-сўроқсиз қатл этаётгани ниҳоят қораланди
Аввалроқ HRW 15 августданн 31 октябргача бўган даврда Толиблар тарафидан Афғонистон вилоятларида юздан ортиқ қатллар амалга оширилгани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилган эди.
Қўшма штатлар давлат департаменти Толибон ҳаракатидан собиқ афғон ҳарбийларини қатл этиш ҳолатлари тергов қилинишини талаб этмоқда.
"Биз собиқ афғон ҳарбийларини қатл этилиши ва йўқолиб қолаётгани тўғрисидаги хабарлардан ташвишдамиз. Мазкур ҳаракатлар инсон ҳуқуқларининг жиддий тарзда бузилиши ҳисобланади ва толиблар эълон қилган амнистия шартларига зиддир. Биз Толибонни собиқ афғон ҳарбийлари ва собиқ ҳукумат амалдорларига нисбатан эълон қилинган амнистияни бутун мамлакат бўйлаб самарали амалга оширишга чақирамиз. Биз толибларни уларнинг ҳаракатига қараб баҳолаймиз", дейилади баёнотда.
Шунингдек, келгусида сўроқсиз қатллар ва нишонсиз йўқолишлар каби жиноятларни олдини олиш учун Толибон бу каби ҳолатларни кенг оммага очиқ маълум қилиши лозимлиги таъкидланган.