Zarnigorbegim ⚜️ kanalidan
Омикрон Россияда
Коронавируснинг омикрон штамми Россияда аниқланибди. Африкадан дам олиб қайтган икки россияликда омикрон штамми топилгани расман эълон қилинди.
Орангизда ҳали ҳам вакцина олмаганлар бўлса тезроқ олиш кераклигини эслатиб қўймоқчиман. Кюар кодлар, омикроннинг топилиши асло яхшиликка эмас. Маска тақишни унутманг. Ўзим ҳам ҳамма чўнтакларимга биттадан маска қўйиб қўйганман. Қўлимиздан келган тайёргарчиликни қилиб қўйишимиз керак. Саломатлик учун ҳам, карантин ёки бошқа чекловлар бошланиб қолса уларга тайёр бўлиш учун ҳам.
Биласиз, карантин ёки бошқа чеклов бўлса энг азият чекадиган қатлам - мигрантлар ҳисобланади. Иш берувчилар мигрантлар билан осон хайирлашишади. Уй ҳам, йўл ҳам, еб-ичиш ва ҳужжатлар - ҳаммаси мигрант учун пул бўлиб турганда ҳар қандай чекловлар жуда сезиларди таъсир қилади.
Ваҳимасиз, огоҳ бўлиб қўямиз.
@zarnigor1