Келганларга ҳам, кетаётганлардан ҳам бир қатор саволлар сўралаяпти. Саволлар одатда Россияга нима учун келдинг (келгансан)дан бошланади. Кейин қаерда ишладинг (ишламоқчисан), ҳужжатинг борми(қандай ҳужжат қиласан) каби бир қарашда оддий саволлар орасида диний эътиқод ва сиёсий қарашлар бўйича саволлар ҳам берилаётганини айтишмоқда. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Қўрқмаслик ва асабийлашмаслик
Zarnigorbegim
OAVҲар йили феврал ойи шундай имкониятлар бўлиб қолиши зўр. Кетолмай турганлар бўлса айниқса фойдаланиб қолишлари керак . Лекин паст нархлар 1 февралгача экан, 25 ва 26 январда 4800 рубль, қўшни кунларга 6 минггача билетларни кўрдим. Ким билет олмоқчи бўлиб турганди? @zarnigor1
Эркак киши. Ўзбекистондан. Ғазаби манга эмас, ўзига қаратилганини, виждонига нисбатанлигини яхши тушуниб турибман. Хафа бўлганим йўқ. Бироқ ўзини оқлашлариниям эшитгим йўқ.🤦🏻♀️ Фақат суҳбатдошим ҳеч тўхтамайди: 🖋«Ман неча йилдан буён турк фирмада ишлайман. Августдан бошлаб ишхонамиздан ҳаммани янги ҳудудларга олиб кетишни бошлади. Москвадаги ҳамма объектларимиз тўхташни бошлади. Бориб-бориб,
Агар ҳарбий шартномага билиб-билмай қўл қўйиб қўйган бўлсангиз, олдингизда учта йўл турибди: 1️⃣ Чақирув келганида (телефон қилишганида) айтилган жойга бормай, ишлаб юриш. 2️⃣ Россиядан зудлик билан чиқиб кетиш 3️⃣ Судлашиш Биринчи вариант хатарли. Нега? Чунки ҳарбий шартномага имзо қўйиб, мажбуриятларни бажармаганларга ҳозир Россияда жавобгарлик бор. Жиноий жавобгарлик 10 йилгача қамоқ билан бел
Яхшилар, ваҳимангиз ва қўрқувингизни жуда яхши тушунаман. Ишонинг, хавотирларингиз ўринли. Бироқ, вазиятга ахборот шовқинини олиб ташлаб, реал қарайлик. Агар мигрантларни мажбуран урушга юбориш мақсадлари бўлганида қонунчиликка бу ҳақида ўзгартириш киритишар эди. Кўрдингиз, қонунчиликни ўзгартиришмоқчи бўлса уларга бу учун 4 соат вақт етиб, ортаяпти. Лекин ҳалигача мобилизация ва ҳарбий ҳолат бўй
Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини кеча ҳам айтгандим — зудлик билан элчихона ва жамоатчиликдан, журналист ва блогерлардан ёрдам сўраш керак. Қанча кўп жойда мажбурлашаётганин/, текширишаётганини гапирсангиз шунча яхши. Фойдангизга тезроқ ҳал бўлади. Тўғриси, Ўзбекистон элчихонаси,Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳалигача мигрантларнинг ҳарбий чақирувларга алданмас
Бирин-кетин очиқланаётган қонунлардаги ўзгаришларга кўра, энди Россия фуқаролигини 1 йилдан ортиқ Россияда ёлланма ҳарбий бўлиб, хизмат қилганларга беришмоқчи. Яъни, Россия идораларининг бирортаси таркибида бир йилдан ортиқ хизмат қилсангиз, фуқаролик таклиф қилишмоқда. Бу ҳақида қонун Госдумада уч муҳокамадан ўтган. Агар сенат маъқуллаб, президент имзо қўйса, қонун кучга киради. Ҳозирча 20.09.20
Россия мигрантлар учун жозибадорлигини йўқотаяптими? Европада ишлаш ўзбекистонликлар қанчалик имконли? Европа мамлакатлари келажакда меҳнат миграцияси борасида Россиянинг муқобили бўла оладими? Би-би-си Ўзбек хизмати бу борада мутахассислар фикрни билди. Улар орасида камина ҳам бор. Видеони кўриб, фикрларингиз билан бўлишсангиз хурсанд бўламан https://youtu.be/WRqYRzVcluc @zarnigor1
Яъни машинада уйга кетиш имконияти очилади. Билет қимматлик қилаётганлар машинада кетиши мумкин бўлади. Автобуслар ҳам қайта қўйилса керак. @zarnigor1
Коронавируснинг омикрон штамми Россияда аниқланибди. Африкадан дам олиб қайтган икки россияликда омикрон штамми топилгани расман эълон қилинди. Орангизда ҳали ҳам вакцина олмаганлар бўлса тезроқ олиш кераклигини эслатиб қўймоқчиман. Кюар кодлар, омикроннинг топилиши асло яхшиликка эмас. Маска тақишни унутманг. Ўзим ҳам ҳамма чўнтакларимга биттадан маска қўйиб қўйганман. Қўлимиздан келган тайёрг
Бунинг учун расмда келтирилган поликлиникаларнинг бирида пуллик хизмат қилиш бўлимига мурожаат қилиш керак. Ўзингиз билан паспорт, паспортингизни нотариал таржимаси, патентингизни олиб боришингиз керак. Полис ва СНИЛС бўлса уларни ҳам қўшиб олиб боринг. Яна, Спортивная метросидан Лужникига чиқиб, вакцинация пунктига кўрсаткичлар билан борсангиз, у ерда ҳам навбатсиз мигрантларга вакцина қилаяпти.
Кечадан буён йўлларда ГАИ, ДПС лар кўпайиб кетганини сездингизми? Таксистларни жуда кўп тўхтатишни бошлашганига гувоҳ бўлдим. ГАИлар энди такси ҳайдовчиларининг ҳужжатлари қаторида вакцина олгани ҳақидаги QR код ёки эмланганлик паспортини текширади. Маршрутка, автобус ҳайдовчиларига ҳам вакцинасиз ишлашга рухсат берилмайди. Ҳуқуқий прецендент, дискриминация. Бундан ками эмас. Лекин ҳеч кимнинг б
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, Россияда солиқ, бож ва суғурта каби тўловларнинг ўтказилиш тартибига ўзгартириш киритилган. Авваллари солиқлар маҳаллий солиқ инспекциясига тўланарди. Инспекция эса давлат ғазнасига ўтказарди. Январдан бошлаб эса барча давлатга тўланадиган пуллар тўғридан-тўғри ягона федерал давлат ғазнасига ўтказилиши эълон қилинган. Шунинг учун тўловлардаги солиқларни қабул қил
Кўп эшитган бўлсангиз керак: “давлатники бу, зўр” дейишади. Балки ўзингиз ҳам қачонлардур ёки ҳозир шундай ўйларсиз. Яъни бирор маҳсулот ёки хизмат давлат тарафидан ташкилланса сифати аниқ зўр бўлади, деган стереотип бор. Хусусий ташкилотчиларга давлатникидан ишонч паст. Аслида эса бугунги капитализм даврида хусусий тадбиркорлик субъектларига давлатникидан кўра ишонч юқори бўлиши керак. Чунки ху
Авваллари ҳам кўп айтганман, биз ҳам Россияга керакмиз. Лекин бу ҳақида деярли гапирилмайди. Шунинг учун популизм интонациясида ёзилганига қарамай, пост бизнинг суверен мамлакат ва мустақил жамият сифатидаги идентификациямиз ҳақида. Ман кўпроқ конкрет бўшлиқларни ёпишда инструмент сифатида ишлатиладиган популизмни ёқлайман. Лекин соғлом фикрлашни туманлаштирадиган популизм тарафдори эмасман. Айн
рлар тарқала бошлади. Билишимча, 10 август куни аввал 23 ёшли Давлатжон Маллаев ҳибсга олинган. Ортидан яна беш нафар сўхликка жиноят иши очилган. Бир оз вақт ўтгач, аслида ҳибсга олинган сўхликлар сони 12 киши атрофида эканлиги ҳақида мақола эълон қилинган. О
Бугунга ўтар кечаси Москвада озарбайжон ва арманлар ўртасида оммавий муштлашиш рўй берган. Бу сафарги муштлашув полиция аралашуви билан тўхтатилибди. Аввалроқ майдроқ урушларга полиция аралашмаётган эди. Чунки Россия полициясига этник тўқнашувлар қизиқ эмас. Ҳаммаси Арманистон шимолидаги Озарбайжон билан чегарада (бу ҳудудда мамлакатдаги энг катта газ қовури ўтган) бўлган тўқнашувдан бошланган. Ҳ
Россияга мигрантлар керак, Путинга эса уни севувчи мигрантлар кераклигини айтмоқчи бўлгандим. Путин "кенг маънода россияликлар" деганда уни ва унинг ҳокимияти қилаётган ишларни сўзсиз қўллаб-қувватловчи одамларни назарда тутган. Ўзини кенг маънода россиялик ҳисобловчилар эса Россия қонунчилигида "соотечественники" ватандошлар, дейилади. Путинни севувчи ватандошлар қаерда бор? Донецк, Луганск, Бе
таъсир қиладиган даражага олиб бориш керак эмас, дегандик. Кимдурлар мийиғида кулиб қўйганди, ишонмай. Элчихоналарнинг олдида ҳар куни тўпаланг. Энди тўпаланг чегарага ҳам етиб борибди. Чегара ёпиқлигини инобатга олмаган мигрантлар уйга кетиш учун йўлга чиқиш