21K179Telegramda ochish

Zarnigorbegim ⚜️ kanalidan

Охирги вақтларда Россиянинг аэропортларида текширув, суҳбатлар бошқача тус олган. Келганларга ҳам, кетаётганлардан ҳам бир қатор саволлар сўралаяпти. Саволлар одатда Россияга нима учун келдинг (келгансан)дан бошланади. Кейин қаерда ишладинг (ишламоқчисан), ҳужжатинг борми(қандай ҳужжат қиласан) каби бир қарашда оддий саволлар орасида диний эътиқод ва сиёсий қарашлар бўйича саволлар ҳам берилаётганини айтишмоқда. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Қўрқмаслик ва асабийлашмаслик керак. Чунки чегарачиларга жавобларнинг моҳиятидан кўра жавоб берувчи ўзини қандай тутиши муҳим. Қисқа, ишонч билан ва аниқ жавобларни бериш керак. Чегара хизмати кўринмас бўлсада жуда ҳам муҳим орган. Уларга берилган ваколат бўйича кутилмаганда “нежелательность”, яъни Россияга келишингиз тавсия этилмаслиги ҳақида “запрет” қўйиб қўйишлари мумкин. Бундай қилишлари учун уларга на суд қарори, на аниқ мезонлар талаб этилмайди. Шубҳаланишлари запретлари учун етарли. Энг қизиғи, улар қўйган запрет 10 йилдан кўпга бўлади ва бундай запретни деярли ечиб бўлмайди. Саволларга жавоб бераётганингизда ҳужжат кўрсатиш талаб этилмайди. Шунинг учун ишонч билан, сокин оҳангда кўзингизни олиб қочмай “ишлайман/ишладим, фалон жойда яшайман/яшадим, сиёсатга қизиқмайман” деб жавоб беринг. Бошқа қандайдур вовқеалар ҳақидаги саволларга “билмайман/эшитмаганман”, деб жавоб берасиз. Имкон қадар қисқа жавоблар. Узун жавоблар ўзингизни оқлашдек ва ниманидур яшираётгандек талқин қилиниши мумкин. Шунинг учун олдингизга чегарачиларга ёқишим керак, деган мақсадни асло қўйманг. Мабодо қандайдур саволни тушунмасангиз — кечирасиз, тушунмадим, рус тилини ҳали ўрганаяпман, деб жавоб беринг (извините, не понял/поняла вопроса, я пока ещё учу русский язык) #маълумот @zarnigor1

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin