Zarnigorbegim ⚜️ kanalidan
«Нима қилай, бошқа иложим қолмади-да!», дейди ғазаб билан суҳбатдошим. Эркак киши. Ўзбекистондан. Ғазаби манга эмас, ўзига қаратилганини, виждонига нисбатанлигини яхши тушуниб турибман. Хафа бўлганим йўқ. Бироқ ўзини оқлашлариниям эшитгим йўқ.🤦🏻♀️ Фақат суҳбатдошим ҳеч тўхтамайди:
🖋«Ман неча йилдан буён турк фирмада ишлайман. Августдан бошлаб ишхонамиздан ҳаммани янги ҳудудларга олиб кетишни бошлади. Москвадаги ҳамма объектларимиз тўхташни бошлади. Бориб-бориб, 100% ҳамма ишчилар янги ҳудудга кўчди. Охранник ва столоваяларимизгача кўчди, ишонасизми?!
Ман ишлашга келган одамман. Иш излаш муаммо бўлиб кетаяпти. У ерларда ойлик зўр ваъда қилишган. Ойига 120-140 минг. Москвада 90 минггача олардим. Устига ейиш-ичиш ва ётоқ бу ерда бепул. Иш кийимини ҳам бераяпти. Энди, тўғриси, ман келганимга кўп бўлмади. Ҳали пул олганим йўқ. Ишлаш вақти москвача — 12 соатдан ками йўқ.
Сув бўйида, чиройли жойлар экан. Мени озгина хавотир қилятганим — ростан ўзим хоҳлаган пайтим кетолмасаканман, транспорт йўқ. Бор транспортни гаплашиш қийин. Трудовой договоримизда ҳалиям Москвада ишлаяпмиз. Патентларимизам Москваники. Мабодо ойлик тўламай қўйишса нима қиларкинман?
Энг қўрқинчлиси бу “тревогалар”. Тревога чалса юрагингиз ёрилади. Подвалда берикиниш керак экан. Худо кўрсатмасин, яна уруш бўладиган бўлса чиқибам кетолмаймиз… шароит йўқ чиқишга. Бу ерларни яхши билмайсизам қочаман, десангиз. Билсангиз, ҳарбий режим бу ерда. Кечалари айниқса қўрқасиз.
Лекин ҳали жиддий ҳеч нарса бўлгани йўқ. Пешонадан кўрамиз буёғини. Аммо ойлик яхши, иш кўп. Иш ҳали бери тугамайди. Шунинг учун ҳозирча шу ердаман»
Суҳбатдошим Мариуполда ишлаяпти. Гапириб бераётганлари ўша ердаги иш ҳақида. Ман баҳона ўзи билан ўзи гаплашгандек бўлди. Ичидагиларни чиқариб олди. Хўрсинганидан аниқ сездим — гапириб енгиллади. Зўрға хўп, деб телефонни қўйдим-у, энди ўзим ўйланиб қолдим — агар ман шу одамнинг ўрнида бўлганимда нима қилган бўлардим? ✍️
#юристбитиклари
@zarnigor1