"Ўзбекистонликларнинг паспортларини текширишгач, улардан чақирув қоғозларини қайтариб олишди"
Орёл шаҳрида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига сафарбарлик учун чақирув қоғозларини юброрилиши масаласи бўйича Газета.uz суриштирув олиб борган.
Меҳнат мигрантларимиз ишлаётган "Экосити“ корхонаси юристи Юрий Парахин нашрга қуйидагиларни айтган:
"Мен ҳарбий комиссарият раҳбарига нима сабабдан чақирув қоғозлари Ўзбекистон фуқароларига топширилганини сўрадим, аммо менинг саволимга фақат елка сиқиб қўйишди. Бироқ Ўзбекистонликларнинг паспортларини текширишгач, улардан чақирув қоғозларини қайтариб олишди. Ҳозир улар иш жойига қайтишган".