Ипотека–банкнинг янги форматдаги банк хизматлари маркази иш бошлади
8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳрида Ипотека–банкнинг янги форматдаги яна бир банк хизматлари маркази ишга туширилди.
“Минор” банк хизматлар маркази замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, банк хизматлари истеъмолчилари ҳамда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга.
“Замонавий бутик”ни эслатувчи ушбу замонавий марказда мижоз билан банк ходими ўртасидаги барча тўсиқлар тўлиқ бартараф этилган бўлиб, банк ходимлари мижоз ёнига келиб, ўзлари хизмат кўрсатишади.
Мазкур марказда аҳоли ва мижозларга барча банк хизмат турлари душанба-жума кунлари соат 9-00 дан 19-00 гача ва шанба куни соат 9-00 дан 17-00 гача кўрсатилади.
📍Mарказ мaнзили
Реклама