"Асосий ставка борасида Марказий банк тўлиқ мустақил"
Financial Times live дастури учун берган интервьюсида Марказий банк раиси Тимур Ишметов регуляторнинг асосий ставка бўйича қарор қабул қилишдаги мустақиллиги масаласига ҳам тўхталган.
Регулятор раҳбарига кўра, Ўзбекистон Марказий банки эҳтимолки, ҳукумат томонидан ҳатто ҳозиргача босимларга учрайдиган айрим (бошқа) марказий банклар каби муаммолар билан дуч келаётгани йўқ ва бу борада омади чопган.
Айни пайтда, Марказий банк раиси пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлаб, унинг трансмиссион механизми тўлақонли ишламаётгани тан олган.