Яхши ташаббус: Бонкалар сунъий идрок лабораторияларини ташкил қилади
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари соҳа учун йилига 2 минг нафар мутахассис тайёрлаётган олийгоҳларнинг бирортасида сунъий интеллект лабораторияси йўқлигига эътибор қаратган.
Кейинги ўқув йилига қадар 10 та олий таълим муассасасини замонавий лаборатория билан жиҳозлаш режа қилинган. Шу билан бирга, банкларнинг биттадан олийгоҳда, жами 9 та шундай лаборатория ташкил қилиш ташаббуси маъқулланган. Ташаббус амалга ошса, давлат банкларининг йўриғи бошқа молия муассасаларига ҳам андоза бўлиб хизмат қилиши мумкин. Банк-молия тизимининг истиқболи сунъий идрок технологияларининг нафақат ўзлаштирувчиси, ишланмалар ва тадқиқотлар иштирокчиси бўлишига ҳам боғлиқ.
Шунингдек, Олийгоҳларда сунъий интеллект, финтех, киберхавфсизлик, ИТ муҳандислик, аерокосмик ва булутли технологиялар каби йўналишлар учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилади.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6381@Press_Secretary_Uz