20K45Telegramda ochish
Палов нархини гўшт, ёғ ва сабзи оширмоқда Марказий банк инфляциянинг муқобил ва ёндош кўрсаткичлари билан бўлишмоқда. Қисқартирилган инфляция 5%гача, вазни юқори товарлар инфляцияси 12,4%гача пасайган (2024 йил майдан бери минимум, лекин расмий инфляциядан 1,55 карра юқори). Лекин палов инфляцияси юқорилигича қолмоқда (20,7%). Палов нархи юқори суръатда ошишини гўшт, ёғ ва сабзи белгиламоқда. Фақат гурч ва пиёзнинг арзонлашгани нархларни бироз тийиб турипти. Бу муқобил кўрсаткичларни шартли айтганда, гўштли палов инфляцияси ва ёвғон шўрва инфляцияси, деб атаса бўлади. Истеъмол нархлари индекси саватида нархлари ўсиши тезлашган товар ва хизматлар улуши 33%га тушган (2024 йил декабрдан буён минимум).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin