53K213Telegramda ochish
"Талаба картаси"ни фақат Алоқабанк чиқарадими? Рақамли технологиялар соҳасини ривожланиш даражасини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси кеча project.gov.uz порталига муҳокама учун киритилган. Лойиҳада кўзда тутилган таклифлардан бири тижорат банкларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Қайд этилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва АТ “Алоқабанк”нинг тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра 2024-2025 йилларда республиканинг барча давлат олий таълим муассасаларида универсал карталарни жорий этиш бўйича “Талаба картаси” лойиҳасини босқичма-босқич йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда. Хавотир шуки, бир неча юз мингдан миллионгача етадиган талабалар молиявий оператор ўлароқ кўрилаётган битта банкка боғланиб қўйилиши мумкин. Чунки "Талаба картаси” лойиҳаси доирасида Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, “ATTO” МЧЖ, халқаро талабалар картаси мақомини олиш учун ISIC (International Student Identity Card) Ассоциацияси ҳамда талабаларнинг олий таълим муассасалари объектларига киришда ягона бошқарувини ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг рақамли инфратузилмалари билан интеграция қилиниши кўзда тутилмоқда. Яъни лойиҳа моҳиятига кўра универсал картага эга бўлиш учун Алоқабанкдан бошқа банкни танлаш кўзда тутилмаган. Марказий банк ва Рақобати қўмитасининг мазкур лойиҳа бўйича муносабати, талабалар учун белгиланган ягона банк тақдим этадиган универсал картанинг молиявий бозорда рақобат муҳитига таъсири бўйича хулосалари ҳозирча маълум эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin