23K51Telegramda ochish
Ёқилғи энергетикасининг тубга қулаши ҳам назорат остидами? Мемга айланган машҳур иборани ишлатиб, "Назорат остида" дейишганига, ёзиб кетмаса бўлмайди. Бюджетнома билан 2026 йил учун прогноз тарзида ва 2027-2028 йиллар учун мўлжал индикаторлар ҳам тасдиқланган. Энергетика вазирлиги учун белгиланган идикаторларга кўра, суюлтирилган газ ва газ конденсати ишлаб чиқариш юқори суръатда камайишда давом этади. Нефть қазиб олиш эса деярли тўхтайди. Рақамларга ишонилса, 2026 йилда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 563,7 минг тоннагача, газ конденсати ишлаб чиқариш 1 124,7 минг тоннагача тушиб кетса, нефть қазиб олиш 43,9 минг тоннани ташкил этади. Кейинги йиллардаги аҳвол янада оғирлашади. Қизиғи, энергетиклар табиий газ захирасини ўстириш бўйича 36,0 млрд.кублик вазифа қўйишган ҳолда (улкан газ кони топилгани ҳақидаги рапорт чўпчакмиди?), газ қазиб олиш учун мақсадли кўрсаткичларни белгилашмаган. 2030 йилда газ қазиб олишни 62 млрд.кубга етказиши кераклигини энергошогирдлар энергоустозларига яна бир бор эслатиб қўйишларининг айни вақти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin