Ишониш қийин: бошқарув харажатлари росмана қисқара бошлайдими?
Фискал стратегия хомчўтларига қаралса, 2027 йилда Давлат бюджетидан бошқарув харажатлари биринчи марта қисқаришни бошлашини кўриш мумкин (2026 йилда 25,8 трлн.сўмгача ўсишдан кейин 2027 йилда 24,5 трлн.сўмгача камайиш кўзда тутилган).
Очиқ маълумотлар мавжуд бўлган бирон бир йилда амалдорларнинг харажатлари қисқариб қолмаган, ҳар йили нафақат ўтган йилдагидан, бюджетда кўрсатилганидан ортиқча харажат қилиб келинган ва келинмоқда (масалан, 2025 йилда 18,6 трлн.сўм ажратилган, амалда 22,4 трлн.сўм ишлатишган, 2026 йилда 21,4 трлн.сўм ажратилган, 25,8 трлн.сўм ишлатишмоқчи, бюджетда пул бўлса бўлди, ўзбек амалдорлари ўзларига совуришни қойиллатишади)). Ҳатто ўзларини ўзлари қисқартирдик деб, "маъмурий ислоҳотлар" ўтказилган йилда ҳам бошқарув харажатлари камайиш ўрнига, кескин ўсган (миқдорда ҳам, улушда ҳам).
Хўп, бошқарув харажатларини қандай қисқартиришмоқчи? Админреформа-2 кўрамизми? Тарвақайлаб кетган вазирлик, агентлик, қўмита, суперқўмита, уюшма ва идоралар қисқарадими? Ё болалаб кетган ўринбосарлар ва маслаҳатчилар қисқарадими? Ўртамчига айланган вилоятларда нима бўладими? Қаерда ҳукумат бошланиб, қаерда администрация бошланиши қонун билан белгиланиб, аниқлашадими?
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKO-Gpe_lc9sChVt_tnjKCR6CR5-BViAAKSIWsbJ8X4SkXcUwwO4nZUAQADAgADeQADPQQcontroller.bot
- https://api.mf.uz/media/filestore/Fiskal_strategiya_2027-2029.pdfmf.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11396@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/7932@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/07/administrative-reform-2/gazeta.uz