Админреформа-2 қачон бошланади?
2026 йил 1 октябрга қадар давлат органлари бошқарув ходимларининг штат бирликларининг мақбуллаштириш бўйича фармон лойиҳаси тайёрланиши керак.
Шунингдек, икки ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг амалдаги штат бирликлари сонини ҳудуддаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси Президент Администрациясига киритилиши зарур.
Фискал стратегия хомчўтларига кўра, 2027 йилда Давлат бюджетидан бошқарув харажатлари биринчи марта қисқариши кўзда тутилгани эсингиздами?