Энергетикадаги ДХШ лойиҳалари қиймати ўсишда давом этмоқда ва 408 трлн.сўмдан ошган
Бу 437,9 трлн.сўмлик жами ДХШ лойиҳаларининг қарийб 93%и дегани.
ДХШ тамойилидаги энергетикадаги 86та лойиҳанинг ҳаммаси электр энергияси генерацияси билан боғлиқ.
Энергетикадаги ДХШ лойиҳалари бўйича тўловлар (Ўзэнергосотиш орқали) 2025 йилда 11,4 трлн.сўмни ташкил этган, 2026 йилда 19,9 трлн.сўмга 2027 йилда эса 28,8 трлн.сўмга етади (тўлов мажбуриятлари ошиб бораверади).
Энергетика соҳасида ДХШ тамойиллари асосида имзоланган электр энергиясини сотиб олиш ва сақлаш битимларига мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг тўлов мажбуриятлари хорижий валютада кафолатланган. Бу эса мазкур лойиҳалар бўйича келгусидаги фискал мажбуриятларнинг миллий валюта курси ўзгаришларига юқори даражада боғлиқлигини (сезувчанлигини) англатади. Валюта курсининг сўнгги йиллардаги динамикасидан келиб чиқиб, таҳлил доирасида йиллик ўртача валюта курсининг 3 фоизга четлашиши сценарийлари кўриб чиқилган.
Хусусан, миллий валютанинг 3 фоизга қадрсизланиши назарда тутилган 1-сценарийда тўловлар базавий сценарийга нисбатан юқорироқ шаклланиб, 2026 йилда 20,5 трлн сўмни, 2029 йилга келиб эса 36,5 трлн сўмни ташкил этган.
Натижалар энергетика соҳасидаги ДХШ лойиҳалари бўйича тўлов мажбуриятлари миллий валютанинг қадрсизланиши шароитида давлат корхоналари зиммасидаги молиявий юкнинг янада ортиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Қўрқамизки, худди самарасизлик ва ўзлаштиришлар тарифлар орқали истеъмолчи бўйнига осилгани сингари, ДХШ лойиҳалари бўйича мажбуриятларнинг ошиши ҳам катта эҳтимол истеъмолчилар бўйнига илишади.
Халқаро рейтинг компаниялари (Moody's, S&P) ва ХВЖ ўз ҳисоботларида ДХШ лойиҳалари бўйича хатарларни жиддий баҳолашга чақиришда давом этар экан, айниқса энергетикада ДХШ тамойилларида янги лойиҳалар ясашни тўхтатиш, қайсики инвестор лойиҳаси росмана жозибадор бўлса, сотиб олиш мажбуриятисиз бошлашга (хатар тўлиқ инвесторларники) ўтиш тўғри бўлади.
Энерготарифларни Марказий Осиё ва МДҲдаги энг қиммат даражага олиб чиққан антиислоҳотчилардан, ҳеч қурса, энди инвесторлар ўз оёғи, ўз пули ва ўз хатари билан бозоримизга киришини таъминлашни сўрашга ўзбекистонликлар ҳақли.