Иқтисодчилар учун урушни қабул қилиш ҳаддан зиёд оғир
Иқтисодий ўсишни таъминлаш қиймати ва заҳматини тушунган иқтисодчи борки, урушнинг иқтисодий оқибатлари, йўқотишлар, қашшоқлик, очликнинг кўламини тасаввур эта олади ва даҳшатга тушади.
Ҳаётим давомида урушни ёқлаган, оқлаган ё бетараф бўлган биронта иқтисодчига рўпара бўлмаганман.
Шу маънода ҳозир Россиянинг иқтисодий блокига, Марказий банки раҳбарларига асло ҳавас қилиб бўлмайди.
Кремлдаги бугунги учрашувдан аввал улар истеъфо сўрагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.
Учрашувдан тарқаган фотолардан билиш мумкинки, уларнинг сўрови қондирилмаган.