27K172Telegramda ochish
2022 йилда асосан бюджет дефицитини қоплаш учун ташқи қарз жамғарилган Олигархия ва чўнтакларга берилган солиқ имтиёзи ва преференцияларининг юки нафақат улар тўлаши керак бўлган солиқ юкининг қолган ўзбекистонликларга юкланиши орқали, балки бюджетда шаклланган дефицитни ёпиш учун олинаётган давлат қарзининг тўлови орқали ҳам бизнинг гарданимизга тушади. Эртага ва индинга давлат қарзини олигарх ва чўнтаклар эмас, ўзбекистонликлар ўз ҳисобидан тўлашади. Демак, ниҳоят 8 ой кечикиб эълон қилинган ҳисоботга кўра 2022 йилда давлат қарзи 2,9 млрд.долларга ошиб, 29,2 млрд.долларга етган. Давлат қарзи ўсишининг энг катта қисми бюджетни қўллаб қувватлаш йўналишига тўғри келган. Бу йўналишдаги қарз қолдиғи 2,7 млрд.долларга кўпайган ёки 2022 йилда жамғарилган давлат қарзининг 93%и мувозанати издан чиққан бюджетни ямаш учун ўзлаштирилган. Яъни, амалда агар бюджет интизоми таъминланганида, олигарх ва чўнтаклар ҳамма қатори солиқ тўлаганида, давлат қарзини кўпайтиришга ҳожат бўлмасди. Давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам ўсиб бормоқда. 2022 йилда қарзларни тўлашга жами 2,5 млрд.доллар сарфланган (+0,3 млрд.доллар). Шундан, 1,2 млрд.доллари бевосита бюджетдан кетган. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 36,4%га пасайгани Ўзбекистон учун хавфсиз кўрсаткич дейиш жудаям баҳсли. Чунки биринчидан, қарз доирасида молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги алоҳида муаммо бўлса, иккинчидан, 98,4% қарз хорижий валютада, яъни миллий валюта курсига ҳар қандай жиддий ташқи босим, давлат қарзининг ЯИМга нисбатини бирданига 5 ёки 10 фоиз бандига кўтариб юборади. Давлат ташқи қарзининг халқаро захираларимизга нисбати охирги йилда 67,08%дан 72,48%га етгани ҳам ўйлантирадиган сигнал бўлиши керак (эслатиб ўтамиз, захирларимиз камайишда давлм этмоқда).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin