Давлат раҳбарига ҚҚС қайтарилишига оид савол бериладими?
Охирги 1,5 йилда тадбиркорлар учун муаммоли масалалар ичида энг эътиборлиси ҚҚС узилиши ва ҚҚС қайтарилишига боғлиқ тобора оғирлашиб бораётган вазият бўлиб қолмоқда.
Ҳаммани қақшатаётган ўша машҳур "ҚҚС узилиши коэффициенти"нинг ҳуқуқий мақоми ва қонуний асоси йўқлиги ва бу "кашфиёт" емаган сомсага пул тўлаттириш ва ҚҚСни қайтармаслик учун зўр дубинкага айлангани ҳақида матбуотдаям қатор чиқишлар қилинди
Айтиш керакки, ўтган йили Президент билан учрашувда ҚҚС узилиши коэффициенти" бўйича муаммоли вазиятни Давлат раҳбарига етказмаслик йўлини уддалашган эди, кимки бу мавзуни кўтармоқчи бўлса, ўшаларнинг ҚҚСи қўл бошқаруви режимида, учрашувдан олдин қайтариб берилди. Муаммо эса очилмай, етказилмай қолаверди.
Бугунги учрашувда балки муаммо Давлат раҳбаригача етказилар?