Рисклари турлича бўлган чакана ва корпоратив кредитлар ставкалари деярли тенглашди
Сентябрь ойи якунларига кўра миллий валютадаги кредитлар фоиз ставкаси яна 0,2 фоиз бандга пасайди ва 21,2%ни ташкил этди. Бу жорий йил февраль ойида буён энг паст кўрсаткич.
Эътиборлиси, миллий валютада чакана (21,4%) ва корпоратив (21,1%) кредитларнинг ставкалари ўзаро максимал даражада бир-бирига яқинлашган.
Миллий валютада чакана (20,3%) ва корпоратив (15,4%) депозитлар ўртасидаги фарқ эса максимал даражада бир-биридан узоқ қолмоқда.
Амалдаги чакана кредитлаш модели, унинг эҳтимолий йўқотишларини инобатга олганда, маржиналлигини сақлаб қолмоқдами ёки йўқми, чуқурроқ таҳлил талаб этади.
- https://cbu.uz/oz/statistics/dks/559616/cbu.uz
- https://t.me/centralbankuzbekistan/4996@centralbankuzbekistan