12K12Telegramda ochish
Кредит ва депозитлар фоизлари турлича ўзгармоқда Миллий валютадаги кредитлар ставкаси ўтган ойдаги пасайишдан кейин яна кўтарилишни бошлаган ва 21,6%ни ташкил этган. Аҳоли омонатлари ўртача ставкаси ошишда давом этаётган бўлса, корпоратив депозитларнинг ставкаси тўртинчи ойдирки пасаймоқда. Чакана ва корпоратив депозитлар фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ 3,6%га етган. Охирги марта бундан юқори фарқ 2020 йил январь ойида кузатилган эди. Чет эл валютасидаги кредитлар ва омонатлар ставкаларида ўзаро боғлиқ тенденциялар кузатилмоқда. Кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича ҳам ставкалар пасаймоқда: Кредитлар бўйича ўртача ставка 6,7%ни, чакана омонатлар бўйича 4%ни, корпоратив депозитлар бўйича эса 3,5%ни ташкил этган. Валютадаги кредит ва депозитлар ставкаларининг бир маромда пасайиб бораётганига нафақат сўм курсининг барқарор қолаётгани натижаси, балки долларлашувга қарши чора-тадбирларнинг хусусий оқибатлари ўлароқ қараш мумкин

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin