17K93Telegramda ochish
Ҳали мамлакатда қонунлар бекор қилингани йўқ эди-ку, ё бекор қилиндими? Албатта битта оғзаки топшириқ билан иқтисодий комплексда ишловчи барча 5700 нафар ходимни ишдан бўшатиб юбориш мумкин. Айниқса Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган Андижон вилоятида бу "шессекундда" рўй бериши ва ижроси таъминланишига Янги Ўзбекистонда биров шубҳа қилмайди. Лекин Ўзбекистон ўзини ташқарига қонун ва ҳуқуқ устувор мамлакат деб кўрсатишда давом этаётгани қизиқ. Меҳнат кодекси қоидаларини яхши истаклар билан тўхтатиб турамиз, меҳнат муносабатлари тепадагиларнинг энг эзгу истакларига асосланган, ишонаверинглар, деб айтсак кейин биров ишонадими? 5700 нафар ходим бўшатилса, балки қайсидир паразитлардан қутулармиз ҳам, лекин Ҳуқуқ ва Қонун устуворлиги бўйича мамлакат репутацияси қанча зиён топади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin