Мамлакат қонун-қоидаларига маҳаллий чиновниклари томонидан унча амал қилинмайдиган Андижон вилоятида ҳатто карантин вақтида ҳам ёппасига мажбурий меҳнатга ундаш давом этаётгани қайд этилмоқда.
Айбдорлар мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар доирасида маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу жавобгарлик бўйича жарима суммалари арзимас миқдорни ташкил этади.
Табиий савол туғилади, нега мажбурий меҳнатни ташкил этган корчалонлар айни пайтда карантин қоидаларини бузганлик учун ҳам жазога тортилишмади?
Ё Андижонда чиновниклар учун алоҳида, оддий фуқаролар учун алоҳида ўлчовлар мавжудми?
Иккинчи савол ва бу ҳам муҳим: Андижондаги мажбурий меҳнатга ундовчи топшириқлар устида ким турипти ўзи? Балки аниқлик киритиш ва қаҳрамон номини айтиш вақти етгандир?!
@the_bakiroo
https://t.me/mehnatpress/229
- https://t.me/mehnatpress/229@mehnatpress