1391Telegramda ochish

MacroBS kanalidan

Нима учун бюждет харажатлари оптималлаштиришни талаб қилади? Макроиқтисодиёт китобларига назар ташласак, идеал ҳолатда давлат иқтисодиётга фақат инқироз пайтида аралашиши керак. Аралашиш деганда давлат бюджети орқали қўшимча харажатларни амалга ошириш орқали ялпи талабни яратиш назарда тутилади. Иқтисодиёт ҳаракатга келиши учун кимдир ҳаражат қилиш керак бўлади. Иниқроз пайтида эса давлатдан бошқа иқтисодий агентлар - хусусий сектор, одамлар – харажатларини камайтиради. Шунинг учун, бугун дунёнинг барча давлатлари жуда катта миқдорда қўшимча бюджет харажатларини амалга оширмоқда. Халқаро валюта жамғармаси дунё бўйича жами фискаль чора-тадбирлар миқдори 8 трлндан ошганини қайд этди. Бироқ, мазкур миқдорни тақсимотига назар ташласак, харажатларнинг катта қисми ривожланган давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Нима учун ривожланган давлатлар бундай катта миқдордаги харажатларни амалга ошириши мумкин-у, лекин ривожланаётган давлатлар бундай қила олмайди? Қисқа жавоб – кеча Молия вазиримиз таъкидлагандек, бунинг учун давлат бюджети етарли фискаль буфер (fiscal space)га эга бўлиши керак. Фискаль буфер дегани – давлат бюджетидан қилинадиган ортиқча харажатлар макроиқтисодий барқарорликка путур еткизмалиги зарур. Яъни, қўшимча харажат натижасида – инфляция суръати ошмаслиги, давлат қарзи барқарор бўлишлиги керак. Ривожланган давлатларда инфляция суръати жуда пастлиги ва энг муҳими, давлат қарзлари асосан ўзларининг миллий валютсида эканлиги – триллионлаб долларлик харажатларни амалга ошириш имконини бермоқда. Шунинг учун ҳам Япония, АҚШ, Буюк Британия синагри давлатларнинг давлат қарзи уларнинг ЯИМга нисбатан жуда юқори. Бироқ, бу ҳеч қандай муаммони келтириб чиқармайди. Сабаби, суверен давлат ўзини валютасида дефолт бўлиш эҳтимоли жуда-жуда паст, йўқ деса ҳам бўлади. Шунинг учун мазкур давлатлар 3 ой олдин кўплаб иқтисодчиларнинг тушига ҳам кирмаган чоралага қўл урмоқда – АҚШ тўғридан-тўғри аҳолига пул тарқатмоқда ёки штатлар чиқарган облигацияларини сотиб олмоқда, Буюк Британия Марказий банки эса ҳукумат чиқарган давлат облигацияларини тўғридан-тўғри сотиб олиб, давлат бюджети қарзини монетизация қилмоқда. Бироқ, ривожланаётган давлатлар бундай “премиум” чора-тадбирларни амалга ошира олмайди. Сабаби, мазкур давлатларда асосий муаммо – давлат қарзи асосан хорижий валютада. Қўшимча фискал харажатлар, албатта, валюта курсига босим ўтказмасдан қолмайди. Шунинг учун, ривожлананётган давлатлар катта миқдорда фискал чораларни кўра олмайди ва ҳаражатларни оптималлаштиришга мажбур бўлади. Шунинг учун ҳам бўлса керак бизда ҳам харажатларни қайта кўриб чиқишга қарор қабул қилинди. @macrobs

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin