Коммент ва муносабатларда айримлар (уларнинг ичида троллар жуда сероб) ҳокимни текширишга ваколатли органлар бор, сенларга нима, деб фикр билдиришмоқда.
Ростанам шундай. Лекин ҳокимни текширишга, уни тийиб қўйишга ваколатлилар барчаси унга қарам қилиб қўйилган бўлса-чи?
Мана, масалан, карантин қоидалари, оилавий ва тўй тадбирлари бўйича ким масъул қилинган? Ўлманг, бўйнимизга илинган Маҳалла вазирлиги ва уларнинг битмас-туганмас корчалонлари.
Кадрларга қарасангиз, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова шахсан ўзлари карантин қоидалари ва оилавий тадбирларда ортиқча ҳашаматларга йўл қўймасликни "назорат этиб турипти". Зўр-а!
Маънавият, қонун қоидалар, чекловлар - халққа. Ҳокимларга бўлаверади, шундай эмасми, Манзурахон Пазлиддиновна?
- https://t.me/ithink_uz/5462@ithink_uz