13K28Telegramda ochish
Кредитлар арзонлашмоқда, депозитлар эса қимматлашмоқда Август ойи якунлари бўйича миллий валютада ҳам, хорижий валютада ҳам кредитлар ставкалари пасайиб борганини кўриш мумкин. Сўмдаги кредитлар нархи 21,5%дан 21,4% фоизгача, хорижий валютадаги кредитлар эса сезиларли равишда 6,7%дан 6,2%гача арзонлаган. Чакана кредитлар нархи ҳам арзонлашишда давом этган ва 0,3 фоиз бандга пасайиб 21,7%ни ташкил этган. Бир қарашда ҳаммаси жойидагидек. Лекин аслида бундай бўлмаслиги мумкин. Чунки йил якунига қараб аксар банкларда капитал етарлилиги лимитлари 150% ва 200%лик риск шкалаларида кредит бериш имконини бермай қўяди. Табиийки, аксар банклар 150% ва 100%лик риск шкалаларига қайтишмоқда. Шунингдек, қатор банкларда қиммат хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини ставкаси 20%гача бўлган миллий валютадаги кредитларга конвертациялаш жараёни кетаётганини ҳам инобатга олиш лозим. Бозордаги пул нархини ташқи аралашув ва босим мавжуд бўлмаган чакана депозитлар кўпроқ намоён этади. Шунинг учун миллий валютада чакана депозитлар қимматлашишда давом этаётганига ҳайратланмаслик лозим. Ой давомида улар ўртача 0,1 фоиз бандга ошиб 20,1%ни ташкил этган. Корпоратив депозитлар нархи эса ўзгаришсиз - 15,2% даражасида қолган. Нега корпоратив депозитлар чакана депозитлардан арзонлиги тўғрисида авввал ҳам тўхталганмиз. Бир сўз билан айтганда бу йўналишда бозор йўқ, шунинг учун арзондек, лекин депозит оламан десанг, алоҳида шартларсиз таклифнинг ўзи мавжуд эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin