Кредит ставкалари ўтган йилги максимумларгача қимматлаган
Август ойи якунлари билан миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 23,6%гача (+0,4%) ошган. Бу 2024 йил июлдан бери қайд этилган янги максимум. Чакана кредитлар 24,1%гача (+0,3%), корпоратив кредитлар 23,2%гача (+0,5%) қимматлаган.
Миллий валютадаги депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,8%га етган (+0,3%). Қимматлашиш корпоратив депозитлар ставкаси 17,7%гача (+0,8%) ошгани ҳисобига рўй берган. Чакана депозитларнинг нархи учинчи ойдирки, ўзгаришсиз қолмоқда (21,4%).