Валютадаги кредитлар нархи ҳам сезиларли кўтарила бошлаган
Бу сўмнинг мустаҳкамланиши ва бизнес-субъектларда валютада кредит олиш афзаллиги ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Августда валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 10,5%га етган (+0,6%). Бу ўтган йил сентябрдан буён максимум. Қимматлашиш қисқа муддатли кредитлар ҳисобига рўй берган (хўжалик субъектлари ҳозирги реалликда ўзларига айнан қисқа муддатли кредитлар нафини тасаввур қила олишмоқда).
Валютадаги кредитларнинг қимматлашуви валютадаги депозитлар стакаларини ҳам қимирлатган. Ўртача тортилган ставка 5,0%га (+0,3%) етган. Чакана депозитлар ставкаси 5,1%гача (+0,4%) ошган.