Либераллар сўз эркинлигини чекловчи ҳар қандай уринишларга қарши турмоқчи
Сўз эркинлиги ҳар қандай ривожланган ва адолатли жамиятнинг ажралмас қисми. Инсонларнинг фикрларини эркин баён қилиш имконияти ҳар бир фуқарога жамиятдаги долзарб масалаларда муносабат билдириш ва ўзгаришларга таъсир қилиш ҳуқуқини беради.
Дунёдаги кўплаб мамлакатлар, хусусан, Швеция ва Нидерландия каби давлатларда сўз эркинлиги нафақат демократик тизимнинг кафолати, балки мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун ҳам асосий омил саналади.
Ўзбекистонда ҳам охирги йилларда рўйхатдан ўтган ОАВ сони сезиларли даражада ошди. Масалан, маълумотларга кўра, 2016 йилда 1 514 та ОАВ фаолият юритган бўлса, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 2 140 тага етган.
Бу жараёнда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга барҳам беришга қаратилган ташаббус илгари суриляпти. Бу таклиф нодавлат матбуот воситаларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейиляпти.
Сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги бундай чоралар, албатта, мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида шаффофлик ва адолатни таъминлашда муҳим роль ўйнайди, деб ҳисобланади.
- https://t.me/uzlidep/33820@uzlidep