19K28Telegramda ochish
Қайси муаммолар сабаб Сўз эркинлиги рейтингида 39 балл тўплаш вазифаси бажарилмади? Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2026 йилда Сўз эркинлиги индексида 39 балл тўплашимиз керак эди. Агар вазифа бажарилганида, оғир қизил рўйхатдан чиқиб, аҳвол мўътадилроқ бўлган зарғалдоқ рўйхатга яна қайтган бўлардик. Бу солиштириш учун, тахминан 130-140 ўринлар ва жорий рейтингда Тунис ва Кувайт каби давлатлар қатори. Ўтган йили Сенатда ёмонлашаётган рейтинглар бўйича алоҳида маъруза ҳам қилинганди. Лекин рейтингларни пасайтираётган туб муаммолар ва хатолар очиқ-ойдин айтилмай қолган. Хўш, қайси хатолар ва муаммолар сўз эркинлиги рейтингидаги ўрнимизни ортга тортмоқда, ёмонлаштирмоқда? ОАВлар учун тақиқдаги мавзулар ва ҳатто очиқлаш чекланган ахборотларнинг кенгайишда давом этаётганими? Манзилли цензурами? Танқидга тоқатсизликми ё маъмурий ресурсларнинг ишлатилишими? Балки очиқликда, балки ҳуқуқ қўллашда, балки ҳисобдорликдадир муаммолар? Нима бўлгандаям, росмана ўзгаришлар муаммо ва хатоларни тан олишдан бошланади (худди 2017 йилда бўлгани каби). Энг асосийси, бу ишларнинг ҳаммаси рейтинг учун эмас, Ўзбекистонда ҳуқуқ ва эркинликларни кенгайтириш учун, инсон қадр-қиммати учун, фаровон ҳаёт учунлигини унутмасак бўлди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin